Ички ишлар вазирлиги Чимбойдаги “Мурувват уйи”да ҳайрия тадбирини ўтказди

Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирлиги томонидан  Чимбой «Мурувват» уйида ҳам байрам баҳона ҳайрия тадбири ўтказилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. Бугун худудда жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги булган инсонларни хаётдан рози булиб яшаши учун комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмокда. Бунда уларга тиббий-ижтимоий ёрдам курсатиш, бундай шахсларнинг хукуклари, эркинликлари ва конуний манфаатларини руёбга чикариш учун барча куч ва имкониятлар сафарбар этилмокда.


Чимбой «Мурувват» ногиронлар учун эркаклар интернат уйи Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, рухиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуксонлар бор булган, 18 ёшдан бошлаб 1 ва 2 гурух эркак ногиронлар учун давлат тиббий-ижтимоий муассасаларидан бири хисобланади.

Мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб қувватлашни кучайтириш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, мехр оқибат, бағрикенглик ва хайр саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлашда тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Муборак Рамазон ҳайит байрамида мехр оқибат, хайр саховат, ҳамжиҳатлик ва бағрикенглик каби халқимизга хос азалий қадриятлар янада кенг намоён бўлади. Бугун ҳам шундай бўлди.

Кенг жамоатчилик, ижтимоий ҳимоя ва мурувватга ташна инсонлар иштирокидаги ушбу тадбир ўзига хос тарзда ташкил этилди. Даставвал уларга байрам дастурхони ёзилди.

Ушбу тадбир доирасида мурувват уйида истиқомат қилаётган инсонларга озиқ овқатлар, дори дамонлар улашилди. Бундай эзгуликка йўғрилган мазкур хайрия тадбирлари жамиятимизда мехр оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга барчани хайрли савоб ишлар сари ундайди.

Бундай эзгуликка йўғрилган мазкур хайрия тадбирлари жамиятимизда мехр оқибат, одамийлик, эзгулик каби фазилатларни янада кучайтириши билан бирга барчани хайрли савоб ишлар сари ундайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати


Комментарии